Нурсултон Назарбоевга яна бир фахрий унвон берилиши мумкин
Қозоғистоннинг собиқ президенти, миллат етакчиси ва республика хавфсизлик кенгашининг умрбод раиси Нурсултон Назарбоев яна бир унвон олиши мумкин. 29 май куни Евросиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) 5 йиллигига бағишланган саммитида Назарбоев халқаро ташкилотнинг фахрий раиси этиб тайинланиши мумкин. Бундай қарор ЕОИИни ташкил этиш ғояси айнан Назарбоевга тегишли экани билан боғлиқ ҳолда муҳокама қилинмоқда.
29 май куни Нур-Султонда Евросиё олий иқтисодий кенгашининг ЕОИИга аъзо давлатлар – Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон етакчилари иштирокидаги йиғилиши бўлиб ўтади. Шу куни давлатлар раҳбарлари иттифоқ ташкил этилганининг 5 йиллигини нишонлашади ва шу вақт ичида эришилган натижаларни муҳокама қилишади. Маълум қилинишича, ушбу тадбирнинг диққат марказида иттифоқнинг фахрий раиси деб эълон қилиниши кутилаётган Нурсултон Назарбоев бўлади.
Айни вақтда иттифоқда бундай лавозим йўқ, шу сабабли Назарбоевнинг бўлғуси ваколатлари ҳали белгиланмаган. Шуниси маълумки, у ЕОИИни ташқи дунёда тақдим қилиши мумкин.
ЕОИИ тузилмаларида Назарбоевнинг фахрий раис этиб тайинланиши мумкинлигини “у Евросиё интеграцияси учун кўп иш қилгани ва яна кўп ишлар қилиши мумкинлиги”, унинг тажрибаси ва нуфузи ЕОИИнинг халқаро майдондаги мавқеини оширишда асқотиши билан тушунтирилган.
Назарбоев ЕОИИни ташкил этиш ғоясини биринчи марта 1994 йилда Москва давлат университетидаги нутқида билдириб ўтган.
Мавзуга оид
14:38 / 07.11.2024
«Туркий давлатлар ташкилоти ЕОИИга рақобатчи бўлади» – қирғиз сиёсатшуноси
22:40 / 19.10.2024
Миллион долларлик лицензия, ЕОИИга рад жавоби ва 2х ЯИМ прогнози — ҳафта дайжести
21:12 / 17.10.2024
Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмайди — Акмал Саидов
18:42 / 30.08.2024