Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шайхонтоҳур туманидаги 254-мактаб тўлиқ таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги ПФ-5467-сон фармонига кўра Шайхонтоҳур туманидаги «Обод маҳалла» дастурига кирган «Чархновза» маҳалласи ҳудудидаги 254-мактаб биноси тўлиқ таъмирланиб, қайта фойдаланишга топширилди.

1985 йилдан бери бирор марта таъмирланмаган ушбу таълим муассасаси анча нураб қолган эди.
Президент фармонига биноан, 254-мактаб биноси тўлиқ реконструкция қилиниб, унинг капитал таъмирланиши учун 2 миллиард 600 миллион сўм маблағ ажратилди. “Дафара” МЧЖ қурувчилари мактабни қисқа муддатларда таъмирлаб беришди.
17 апрель куни мактабнинг таъмирдан сўнг қайта очилиш маросими «Халқимиз эртасининг қандай бўлиши, фарзандларимиз бугун қандай таълим-тарбия олишига боғлиқ» шиори остида бўлиб ўтди.

Тадбирда Шайхонтоҳур тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Мавлонов, Шайхонтоҳур прокурори вазифасини бажарувчи Яҳё Абдураҳмонов, “Дафара” МЧЖ раҳбари Абдусодиқ Холбутаев, Шайхонтоҳур ХТБ мудири Фахрия Широва, фахрий устозлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда ўзбек шоири ва мутафаккири Лутфий ҳайкали очилиши бўлиб ўтди, ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйилди. Тадбирга келган меҳмонлар мактабда амалга оширилган ишлар бўйича тақдимот, мактаб ўқувчиларининг бадиий чиқишлари ва тўгараклар фаолиятидан лавҳалар билан таништирилди.

254-мактабнинг замонавий қиёфаси меҳмонларда катта таассурот қолдириб, улар бундай шароитларда ўқувчилар янада юксак марраларга эришишлари учун эзгу тилаклар билдиришди.
Мавзуга оид
09:09 / 17.02.2026
Шайхонтоҳурда Белтепа кўчасидаги хонадонда ёнғин: жабрланганлар йўқ
16:19 / 07.02.2026
Зарқайнар кўчасида ЙТҲ: икки автомашина тўқнашуви қайд этилди
08:30 / 26.01.2026
Нурафшон кўчасида учта автомобил иштирокида ЙТҲ қайд этилди
13:30 / 21.01.2026