Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурафшон кўчасида учта автомобил иштирокида ЙТҲ қайд этилди
2025 йил 24 январ куни соат 21:45 ларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум қилинишича, 1997 йилда туғилган А.Ж. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автоулов ҳаракатланиб кетаётган вақтида рул бошқарувини кескин ўнгга бурган.
Оқибатда ушбу автоулов шу йўналишда йўл четида тўхтаб турган, 1990 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги BYD ҳамда 1983 йилда туғилган Ю.Ж. бошқарувидаги Nexia-3 русумли транспорт воситалари билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида Nexia-2 русумли транспорт воситаси ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026