Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зарқайнар кўчасида ЙТҲ: икки автомашина тўқнашуви қайд этилди
2026 йил 6 феврал куни Шайхонтоҳур тумани Зарқайнар кўчасида Spark ва Cobalt русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Маълум қилинишича, 1950 йилда туғилган И.У. Spark русумли автомобилни бошқариб келаётиб, ортга қайрилиб олиш мақсадида ўз ҳаракат йўналишини кескин ўнг томондан чапга ўзгартирган. Натижада шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1994 йилда туғилган Ф.А. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина билан тўқнашув содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланганлар қайд этилмаган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш сўралди.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:15 / 01.07.2026
Қамчиқда ёнилғи ташувчи махсус автомобил ЙТҲга учради
17:56 / 30.06.2026
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
11:56 / 30.06.2026