Жаҳон | 20:20 / 18.04.2019
11090
1 дақиқада ўқилади

Тоқаев бош штабга Қозоғистонга хавф солиши мумкин бўлган таҳдидларни аниқлашни буюрди  

Фото: mod.gov.kz

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев бош штабга мамлакатга хавф солиши мумкин бўлган таҳдидларни аниқлашни буюрди. Шунингдек, Тоқаев бош штаб бошлиғи Мурат Бектанов билан учрашувда мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича концептуал ёндашувларни  ишлаб чиқишни буюрган.
   
Ўз навбатида бош штаб бошлиғи Тоқаевга шу кунларда мамлакатда ўтаётган “Ойболта-2019” қўмондонлик-штаб стратегик машғулотлари ҳақида сўзлаб берган.

Машғулотлар 17 апрелда бошланган ва 2 ҳафтадан кўпроқ давом этади. Унда 8 мингга яқин ҳарбий, 2 мингта ҳарбий техника жалб қилинган.

Мавзуга оид