Жаҳон | 16:09 / 19.04.2019
15790
1 дақиқада ўқилади

Билл Гейтснинг бойлиги юз миллиард доллардан ошди

Фото: Getty Images

Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтснинг бойлиги 1999 йилдан буён илк бор 100 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Forbes журнали хабар берди.

"Билл Гейтснинг бойлиги ушбу ҳафтада 100 миллиард доллардан ошди. Бу Microsoft акциялари қиймати ошиши туфайли юз берди", - дейилади хабарда.

Forbes миллиардерлар рейтингига кўра, Гейтснинг бойлиги 100,61 миллиард доллар деб баҳоланмоқда. Журналнинг ёзишича, Гейтснинг бойлиги 1999 йил апрелда бир оз вақт 100 миллиард доллардан ортиқроқ кўрсаткични қайд этган.

Миллиардер дунёнинг энг бой одамлари рейтингида иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўринни 152,95 миллиард доллар бойлиги билан Amazon раҳбари Жефф Безос эгаллаб турибди. 

Мавзуга оид