Наманганда «Hyundai» заводи пойдеворига вақт капсуласи қўйиш маросими бўлиб ўтди
19 апрель куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида “Hyundai Motor Uz Namangan” қўшма корхонаси заводи қурилиши бошланишига бағишлаб вақт капсуласи қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Наманганская правда» хабар бермоқда.
Тантанали маросимда Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, Тўрақўрғон тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев, “Evergreen Motors Group” компанияси президенти Чанг Кеон Ким, “Hyundai Motor Company” компанияси бошқарувчи директори Чой Дон Хо ва бошқалар иштирок этди.
Қисқа нутқдан сўнг Хайрулло Бозаров ва Чанг Кеон Ким лойиҳани амалга ошириш рамзий тугмасини босишди. Капсула шиша қувур орқали бетон ўрага тушди.
Эслатиб ўтамиз, «Hyundai» тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш янги заводи қурилиш лойиҳаси бошланишига бағишланган тамал тоши қўйиш маросими 2018 йил кузда бўлиб ўтганди. Бу борадаги дастлабки қадам Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил ноябрда Жанубий Кореяга ташрифи давомида қўйилган, Ўзбекистонда Hyundai автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида меморандум имзоланганди.
«Hyundai-Namangan KD» заводи тижорат автомобилларини ишлаб чиқаради. Дастлабки машиналар 2019 йил сентябрда конвейердан чиқади. Дастлабки босқичда ойига 400га яқин юк машинаси, микроавтобус ва автобус ишлаб чиқариш, келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини 4 мингтагача етказиш мўлжалланган.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024