Жаҳон | 07:30 / 19.04.2019
6762
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея Помпеони ядровийсизлаш бўйича музокаралардан четлатишни сўради 

Фото: EPA

Шимолий Корея АҚШ давлат котиби Майк Помпеони ядровийсизлаш бўйича музокаралардан четлатишга чақирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди

Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги Помпеони музокаралар ривожига тўсқинлик қилаётганликда айблади.  

Вазирликнинг АҚШ бўйича вакили Квон Ен Гун Помпеони “алжираётганликда” ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг сўзларини нотўғри етказаётганликда айблади.  

“Мен Помпео музокараларда иштирок этишда давом этса, улар боши берк кўчага кириб қолишидан хавотирланмоқдаман”, деб айтган Квон Ен Гун.

Унинг таъкидлашича, Пхеньян “эҳтиёткорроқ ва етукроқ” музокарачи билан суҳбат олиб боришни маъқул ҳисоблайди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид