Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда чегарани бузган шахсга суд ҳукми ўқилди
Фото: Фаррух Алиев
У.Расулов (исм-шарифи ўзгартирилган) ишлаш мақсадида Қозоғистонга чиқиб кетди. Бироқ у ерда иш ҳам, пул ҳам тайёрмаслигига гувоҳ бўлиб, ортга қайтиш пайига тушди. Аммо фуқаролик паспортини йўқотганлиги сабабли Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегарасини чегара ва божхона назорати ўрнатилмаган ноқонуний йўллар орқали икки давлат чегаралари бўйлаб ўрнатилган сим тўсиқларини бузиб ўтиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этди.
Жиззах вилоят ДХХ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув натижасида сим тўсиқларни бузиб ўтган шахс У.Расулов эканлиги аниқланди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун Мирзачўл туман судига юборилди.
У.Расулов суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 223-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилди. Унга нисбатан уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, бир йил синов белгиланди.
Мақсуд Райимов,
Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг раиси.
Мавзуга оид
14:56 / 15.01.2026
Туман (шаҳар) ва вилоят судларига раис лавозими керакми?
19:07 / 13.01.2026
Ўзбекистонда суд қанчалик мустақил ва эркин? – фаоллар билан суҳбат
10:15 / 13.01.2026
Жиззахда мактабдан қайтаётган ўқувчи пиёдалар йўлагида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
14:57 / 07.01.2026