Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конгодаги ҳалокатнинг яна 15 қурбони жасади Руанда соҳиллари яқинида топилди
Руанда мутасадди идоралари Киву кўлининг Руанда қисмида 17 апрелда қўшни Конго Демократик Республикасида (КДР) кема ҳалокатида ҳалок бўлган яна 15 кишининг жасадини топди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
Кивудаги ҳалокат қурбонларининг аниқ сони ҳанузгача номаълум қолмоқда, чунки ҳамма йўловчилар ҳам кема бортига чиқаётганда қайд қилинмаган. КДР ҳукумати 18 апрелда 104 киши ҳалок бўлганини тасдиқлаган. 19 апрель кечки вақт топилган 15 жасад КДР билан чегарадош бўлган Рабаву шаҳри яқинида сувдан чиқариб олинган. Гап ҳалок бўлган 13 аёл, бир эркак ва бир бола ҳақида бормоқда. Маълум қилинишича, жасадлар КДРга топширилган.
Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, кема ортиқча юклангани сабабли ағдарилиб кетган. 33 кишини қутқаришга муваффақ бўлинган.
Мавзуга оид
07:06 / 27.06.2026
“Эртанги ўйин осонроқ кечади” – Конго билан ўйин олдидан матбуот анжумани ўтказилди
23:18 / 24.06.2026
«Отамдан қолган калкулятор қани?!» Буёғи энди математика...
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
20:49 / 06.06.2026