Криштиану Роналду – Англия, Испания ва Италия чемпиони бўлган илк футболчи
«Ювентус» А Сериянинг 33-турида «Фиорентина»ни мағлуб этиб (2:1), чемпионат ғолибига айланди, жамоа етакчиларидан бири Криштиану Роналду илк маротаба Италия чемпиони бўлди.
34 ёшли португалиялик бунга қадар «Манчестер Юнайтед» таркибида Англия, «Реал» билан эса Испания чемпиони бўлишга эришганди. Шу тариқа, у Англия, Испания ва Италия чемпионатларида ғалаба қозонган тарихдаги илк футболчига айланди.
Эндиликда Роналдунинг шахсий жамғармасида АПЛнинг 3та, Ла Лиганинг 2та ва А Сериянинг 1та олтин медали бўлади.
Маълумот учун, 7-рақам эгаси ҳисобида А Сериянинг 27та ўйинида урилган 19та гол ва 11та ассист бор. Криштиану бу натижа билан тўпурарлар рўйхатида 4-ўринда бормоқда, пешқадам Фабио Квальярелла ундан учта кўпроқ гол урган. «Гол+пас» тизими бўйича ҳар иккала футболчи 30 очкога эга.
Қайд этиш керак, Турин клуби муддатидан олдин, лига якунига 5та тур қолганида қаторасига 8-марта бош совринни ўзиники қилиб олди. Эндиликда «Юве» музейидан 35-скудетто жой олади. Ҳар иккала кўрсаткич – жами 35 марта ва узлуксиз 8 мавсум чемпион бўлиш А Серия учун рекорд натижа саналади. Расман 117 маротаба ўтказилган биринчиликда ғолиб чиқиш бўйича иккинчи ўрин «Милан» ва «Интер» клубларига тегди – миланликлар 18 мартадан Италия чемпиони бўлишган.
Таъкидлаш ўринлики, кучли бешликда «Ювентус»гача ҳали ҳеч қайси клуб кетма-кет 8 маротаба миллий чемпионат ғолиби бўла олмаганди. «Кекса синьора» ўзининг ўтган йилги ва Франция чемпионатида «Лион»нинг 2002-2008 йиллардаги 7 мавсумдан иборат чемпионлик серияси бўйича рекордини янгилади.
Мавзуга оид
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024
Роналду — «Реал»даги фаолияти, Мбаппе Мадридга ўтиши ва Кроос фаолиятини якунлагани ҳақида
19:43 / 02.09.2024