Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппиндаги зилзила вақтида осмонўпар бинодан одамлар устига тонналаб сув тушди (видео)
22 апрель Филиппиннинг бош ороли Лузонда содир бўлган зилзила вақтида камида 8 киши ҳалок бўлди. BBC News телеканали маълумотларига кўра, яна 20 га яқин киши жароҳат олган.
Зилзила магнитудаси 6,1 баллга баҳоланган. Зилзила кучи оқибатида пойтахт Маниладаги осмонўпар бинолар чайқала бошлаган. Гувоҳлар томонидан тақдим қилинган видеога кўра, зилзила вақтида томида 25 метрлик сув ҳавзаси бўлган баландлиги 181 метрлик Anchor Skysuites биноси тепасидан пастга катта ҳажмда сув туша бошлаган.
Порак ва Лубао шаҳарларида уйлар қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, яна 3 жасад озиқ-овқат дўкони вайроналари остида топилган. Таъкидланишича, вайроналар остида бир неча киши қолмоқда. Уларни қутқариш-қидириш операцияси олиб борилмоқда.
Манила яқинидаги Кларк аэропортидаги терминаллардан бирига етган талофат сабабли аэропорт бир кунга ёпиб қўйилган. Бир нечта иншоотларга талофат етган.
.
Мавзуга оид
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
15:38 / 08.06.2026
Филиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
19:02 / 21.04.2026
Уруш тугаганига ишонмаган “самурай” – 1974 йилгача Филиппинда жанг қилган япон зобити ким эди?
15:09 / 24.02.2026