Жаҳон | 23:58 / 22.04.2019
13912
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда норозиликлар сабабли уран конидаги ишлар тўхтатилди  

Фото: Александр Рюмин/ТАСС

Қирғизистон ҳукумати мамлакат ғарбида жойлашган Тош-Булоқ уран кони ўзлаштирилишини экологик текширув хулосаси чиқарилгунча тўхтатишга рози бўлди. Бундай кўрсатмани бош вазир Муҳаммадкалий Абилгизаев берган.

У коннинг ўзлаштирилишига узоқ вақтдан бери қарши чиқаётган маҳаллий аҳоли намойишлари қайта бошланишига шундай жавоб берган.

“Агар уран конидаги фаолият одамлар ва экологияга зиён етказиши мумкин бўлса, биз коннинг ўзлаштирилишидан воз кечишимиз лозим”, деб айтган Қирғизистон бош вазири. 

22 апрелда норозилик акцияси кон ёнида, 21 апрелда эса Бишкекда бўлиб ўтган.

Мавзуга оид