Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореянинг ўт ўчирувчи вертолёти Шимолий Корея ҳудудига ўтиб кетди
Жанубий Кореянинг Шимолий Корея билан чегарадош ҳудудда ёнғинни ўчиришда иштирок этаётган ўт ўчирувчи вертолёти тасодифан қўшни давлат ҳудудига ўтиб кетди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
Жанубий Кореянинг ўрмон хўжалиги бошқармасига тегишли бўлган вертолёт Хвачхон уездидаги ўрмон ёнғинларини ўчиришга жалб қилинган бўлган. Вертолёт ўт ўчириш вақтида Шимолий Корея ҳудудига 1,7 км кириб кетган. Учувчи бир дақиқадан кейиноқ хатосини англаб, тезда Жанубий Кореяга қайтган.
Ахборот агентлигининг таъкидлашича, Жанубий Корея воқеа ҳақида дарҳол Шимолий Кореяга хабар берган ҳамда юз берган ҳодиса атайин қилинмагани ва иғво характерига эга эмаслигини маълум қилган. Сеулда бундай воқеалар бошқа қайтарилмаслигига ваъда берилган.
Мавзуга оид
08:49 / 15.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашди: машҳур хонанда Оливер Три ҳалок бўлди
23:05 / 14.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
09:03 / 27.05.2026