Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда икки вертолёт тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
Вертолётлардан бири электромобиллар сотиладиган автосалон ёнига қулаган. Натижада камида 20та электромобил ёниб кетган.
Рио-де-Жанейро шаҳри ғарбида икки вертолёт тўқнашиб кетди. Авиаҳалокат натижасида олти киши қурбон бўлди, деб хабар берди Бразилия ўт ўчириш хизмати.
Хабарга кўра, вертолётлар ҳавода тўқнашган ва электромобиллар сотиладиган автосалон ёнига қулаган. Натижада камида 20та электромобил ёниб кетган.
Бразилияда кичик ўлчамдаги учар қурилмалар ҳалокати тез-тез содир бўлиб туради. Ўтган ойда Белу-Оризонти шаҳрида кичик самолёт тураржой биносига келиб урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
10:40 / 14.06.2026
ЖЧда сенсациялар куни. Қатар сўнгги дақиқаларда гол урди, Бразилия очко йўқотди
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
21:17 / 12.05.2026