21:30 / 23.04.2019
10022

Президент яна 265 кишига фуқаролик берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 22 апрелда имзоланган Фармонига асосан мамлакат фуқаролари сафи яна 265 нафарга кўпайди. Улар орасида 70 нафар корейс миллатига мансуб юртдошлар ҳам бор. 

«Бу мамлакатимизда олиб борилаётган инсонпарварлик ва бағрикенглик сиёсатининг ёрқин намунаси сифатида халқларимиз ўртасидаги яқин дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида инсон манфаатларини таъминлаш, халқни рози қилиш мужассам. Она диёримизда кўп йиллардан буён яшаб келаётган, ўзи ва оиласи тақдирини Ўзбекистон билан боғлаган шахсларга мамлакатимиз фуқароси бўлиш имкониятининг яратилиши эса, ушбу хайрли ишларнинг мантиқий давомидир!», дейилади ЎзА хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 18-21 апрель кунларида Корея Республикаси Президенти Мун Жэ Ин Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширганди.

Top