Жаҳон | 01:12 / 24.04.2019
15152
1 дақиқада ўқилади
Марсда юз берган зилзила илк бор қайд этилди
АҚШнинг InSight қурилмасидаги SEIS француз сейсмометри Марсда юз берган зилзилани тарихда илк бор қайд этди. Бу ҳақда Франциянинг CNES коинот агентлиги маълум қилди.
Хабарда маълум қилинишича, 6 апрелда сейсмометр АҚШнинг Apollo кемалари ўз вақтида Ойда қайд қилган ер силкинишларига ўхшаш сигнални қайд қилган.
Лойиҳа менежери Шарль Янанинг айтишича, сигнал кучсиз бўлган. Олимларнинг айтишича, бу кучсиз ер силкиниши бўлган бўлиши мумкин.
InSight қурилмаси 2018 йил май ойида учирилиб, ноябрда Марс сиртига қўнган.
Мавзуга оид
11:53
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
20:08 / 10.11.2024
Хитойга тегишли марсоход Марсда қадимий океан изларини топди
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
07:30 / 17.10.2024