Ўзбекистон | 19:12 / 24.04.2019
38181
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Пекинга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Пекинга етиб борди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, «Шоуду» халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Хитой расмий шахслари кутиб олди.

Биринчи «Бир макон, бир йўл» халқаро форуми 2017 йилда ўтказилган, унда ҳам давлатимиз раҳбари қатнашган эди. Бу галги саммитда 40дан зиёд мамлакат, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Анжуман кун тартибидан минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, узоқ муддатли тараққиётнинг янги манбаларини излаб топиш борасидаги шерикликни фаоллаштириш, «яшил» иқтисодиёт ва инновацияларни илгари суриш, устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ўрин олган.

Форумнинг асосий тадбирлари эртага, 25 апрель куни бошланади.

Президент Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Жинпинг, қатор давлатлар ва халқаро молиявий институтлар, шунингдек, Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

Мавзуга оид