Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
Хитой пойтахти Пекиндаги энг баланд CITIC Tower (China Zun, 528 м, 109 қаватли) осмонўпар бинога кичик самолёт урилди.
Ҳодиса 26 июн куни тушдан кейин содир бўлди, деб хабар берди CNN.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бинодан қулаб тушаётган бўлаклар, самолётнинг дум қисми ва ерда синган такси ойнаси акс этган. Одамлар эвакуация қилинди, воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда.
Самолёт маҳаллий General Aviation компаниясига тегишли Sunward SA 60L Aurora (Хитойда ишлаб чиқарилган) енгил спорт самолётидир.
Ҳозирча қурбонлар ёки сабаблар (техник носозлик, учувчи хатоси ёки бошқа нарса) ҳақида маълумот йўқ.
China Zun - Пекиндаги энг баланд бино бўлиб, 2018 йилда қурилган, шакли қадимий диний маросим идиши «цзун»дан илҳомланган.
Мавзуга оид
20:05 / 15.07.2026
НАТО нега Хитойни стратегик рақиб сифатида кўра бошлади?
18:11 / 15.07.2026
Хитой автомобил бозори жаҳон рейтингида 1-ўринни эгаллади
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
08:50 / 13.07.2026