Трамп Мексикага қуролланган ҳарбийларни жўнатишга қарор қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда Мексика билан чегарага қуролланган ҳарбийларни жўнаётганини маълум қилди.
Трамп бу қарорни 13 апрелда Техас штатидаги Клинт шаҳри яқинида мексикалик чегарачиларнинг икки америкалик аскар билан тўқнашувидан кейин қабул қилди. Таъкидланишича, мексикалик чегарачилар америкаликларни чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринишда гумон қилиб, улардан қуролларини тортиб олиб қўйганлар. АҚШ мудофаа вазирлиги ва Чегара-божхона хизмати маълумотларига кўра, мексикалик аскарлар ўзларини ўз ватанлари ҳудудида деб ўйлашган.
“Яхшиси бундай ҳолат бошқа қайтарилмагани маъқул! Ҳозир биз чегарага қуролланган ҳарбийларни юбормоқдамиз”, деб қўшимча қилган Трамп. Унинг фикрича, Мексика ноқонуний муҳожирларни ушлаш ва қайтариш учун етарлича жонбозлик кўрсатмаяпти.
Трамп, шунингдек, ушбу ҳодиса гиёҳванд моддалар ташувчилари томонидан америкалик аскарларга нисбатан диверсия бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.
Трамп апрель бошида АҚШга ноқонуний муҳожирлар оқими тўхтамаса, Мексика билан чегарани умуман ёки катта қисмини ёпишга ваъда берган. Унинг айтишича, Мексика сабабли Вашингтон катта маблағ йўқотмоқда.
Мавзуга оид
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:03 / 29.10.2024
Аспирант тасодифан Мексика жунглиларида йўқолган шаҳарни топди
14:10 / 21.10.2024