02:34 / 25.04.2019
5770

Ла Лига. "Атлетико" "Валенсия" устидан қийин ғалабага эришди

Фото: Twitter/Atleti

Испания чемпионати 34-туридан ўрин олган навбатдаги ўйинлар ўтказилди. 

Турнинг марказий ўйинида "Атлетико Мадрид" ўз майдонида "Валенсия"ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув 3:2 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. 

Майдон эгалари сафида Мората, Гризманн ҳамда Корреа 1тадан гол урган бўлса, меҳмонларнинг голларига Гамейро ҳамда Парехо муаллифлик қилди. 

Атлетико – Валенсия 3:2
Голлар: 1:0 – 9 Мората, 1:1 – 36 Гамейро, 2:1 – 49 Гризманн, 2:2 – 77, пенальти Парехо, 3:2 – 81 Корреа.

Эспаньол – Сельта 1:1
Голлар: 1:0 – 33 У Лэй, 1:1 – 72 Макси Гомес.

Леганес – Атлетик 0:1
Гол: 0:1 – 43, автогол Эн-Несири.

Леванте – Бетис 4:0
Голлар: 1:0 – 9 Кампанья, 2:0 – 32, автогол Морон, 3:0 – 56, пенальти Моралес, 4:0 – 81 Коке.

Top