Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МДҲ давлатлари ички ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик бошланди
Бугун Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг ички ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик доирасида МДҲ иштирокчи давлатлар ИИВ/Полиция экспертларининг йиғилиши бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, мазкур тадбирда Озарбойжон Республикаси ИИВ, Арманистон Республикаси полицияси, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон Республикалари ИИВ, Россия Федерацияси ИИВ, Тожикистон Республикаси ИИВ, Туркманистон ИИВ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли турдаги жиноятчиликка қарши курашни мувофиқлаштириш бўйича Бюро экспертлари иштирок этадилар.
Ушбу тадбирда МДҲ иштирокчи-давлатлари ички ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик жараёни, бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Мавзуга оид
19:02 / 01.04.2026
“Техпаспорт”нинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 апрелдан кейин олинган гувоҳномаларга тааллуқли бўлади
10:09 / 31.03.2026
Сурхондарёда пенсионерлар иштирокидаги наркогуруҳ фош этилди
15:37 / 19.03.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиев ИИВда сўроқ қилинмоқда
14:51 / 17.03.2026