Володимир Зеленський — янги президент Facebook’даги исмини украинчасига ўзгартирди
Украинанинг сайланган янги президенти Владимир Зеленский Facebook ижтимоий тармоғидаги исмини ўзгартирди ва энди унга украинча Володимир Зеленський деб ёзилган.
Зеленьскийнинг матбуот котиби Ирина Победеносцеванинг таъкидлашича, бу ташаббус сиёсатчининг ўзидан эмас, балки унинг обуначиларидан чиққан.
«Биз обуначиларимиздан исмнинг ўзгартирилиши ҳақида таклиф олдик ва унга жавоб бердик. Бундан ташқари, унинг президент сифатидаги янги мавқеи ҳисобга олинса, бу ўринли ҳамдир», деб айтган Победеносцева.
Унинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқдаги саҳифа Зеленьскийнинг шахсий саҳифаси бўлиб, яқинда унинг «Володимир Зеленський Президент України» деб номланадиган янги саҳифаси юритила бошланади.
Мавзуга оид
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
08:30 / 07.11.2024