16:50 / 26.04.2019
5669
Реклама

Ўзсаноатқурилишбанк Freedom Finance билан ҳамкорликда Ўзбекистонда илк бор “Инвестор куни”ни ўтказди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

2019 йил 26 апрель куни "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан Freedom Finance инвестиция компанияси билан ҳамкорликда “Инвестор куни” онлайн анжумани ўтказилди.

Биринчи марта ташкил этилган “Инвестор куни”да Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси, Freedom Finance инвестиция компанияси вакиллари, хорижий ва маҳаллий инвесторлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Анжуманда банкнинг 2019 йил I чораги якунлари бўйича молиявий натижаларига бағишланган тақдимот ўтказилди. Шунингдек, банк раҳбарияти ҳамда Freedom Finance компанияси экспертлари томонидан банкнинг жорий фаолияти хусусида чиқишлар қилинди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш бўйича банк томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Банк капиталлашув даражасини юксалтириш мақсадида халқаро кредит-молия муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтирган ҳолда инвестицион хизматлар жозибадорлигини ошириш, банк-мижоз амалиётларини автоматлаштириш, корпоратив мижозларга мўлжалланган инновацион хизматларни ривожлантириш кучайтирилмоқда.

2019 йил I чораги якунлари бўйича Банк устав капитали йил бошига нисбатан 1,2 баробарга ортиб, 2,1 трлн. сўм миқдорида шакллантирилди. Халқаро талабларга мувофиқ, Банкнинг асосий кўрсаткичлари, яъни активлари рентабеллиги (ROA) – 1,3 фоиз (йил бошига нисбатан ўсиш 0,4 фоиз), капитали рентабеллиги (ROE) эса 13,0 фоиз (йил бошига нисбатан ўсиш 2,8 фоиз)ни ташкил этди.

Банкнинг ташқи иқтисодий фаолияти дунёнинг тўрт қитъасидаги 17 та молия институти, энг ривожланган 22 мамлакатнинг экспорт-кредит агентликларини қамраб олган.

Банкда ISO 9001: 2015 халқаро стандартнинг талабаларига жавоб берадиган сифат менежменти тизими амал қилмоқда ва 2018 йилда Германиянинг нуфузли TUV компанияси томонидан мувофиқлик сертификати тақдим этилган.

Банкка халқаро Fitch Ratings (ВВ-) агентлиги томонидан берилган рейтинг баҳолар жорий йилнинг январь ойида бир поғона оширилиб, истиқболи “Барқарор” дея тасдиқланди.

Шунингдек, халқаро Standard & Poor’s (В+) ҳамда миллий Ahbor Reyting (uzA+) агентликлари томонидан берилган рейтинглар ҳам ўз даражасида (“Барқарор”) сақланиб қолинди.

Ўзсаноатқурилишбанк республика фонд бозорининг фаол иштирокчиси ҳисобланади. Банк акциядорлари 34 400 тадан ортиқни ташкил этади. 2009 йилдан банк томонидан 5 та корпоратив облигациялар ва 10 та депозит сертификатлари чиқарилиб, республика фонд бозори ривожига ўз ҳиссасини қўшди.

Экспертлар томонидан банк оддий акциялари сотувининг юқори ўсиш потенциалига эгалиги қуйидагича изоҳланмоқда:

– Банк оддий акцияларининг фундаментал нархидан 30-35 фоиз чегирма билан сотилиши;

– Фонд биржасида Банк оддий акцияларининг кунлик савдолари амалга оширилиши ҳамда I чорак давомидаги савдо ҳажмлари бўйича топ-5 таликка киритилиши;

– Банк акциялари бўйича Қимматли қоғозлар олди-сотдиси жараёнида мижозларга андеррайтинг ва консалтинг хизматларининг кўрсатилиши.

Эслатиб ўтамиз, Ўзсаноатқурилишбанк Freedom Finance билан 2018 йилдан бери ҳамкорлик қилади. Freedom Finance –Марказий Осиёнинг етакчи сармоявий брокери. КомпанияЎзбекистонда брокерлик, ишончли бошқарув, андеррайтинг, маркет-мейкер, ўқитиш ва таҳлил қилиш хизматларини кўрсатади.Компания Freedom Holding Corp. халқаро холдинги (АҚШ) таркибига киради.

Веб-сайт: www.uzpsb.uz

Facebook: facebook.com/sqbuz

Telegram: https://t.me/sqbuz

Instagram: instagram.com/sqbuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top