«Айримлар фуқароларни қасддан солиқ органларига қарши чиқишга ундайди». ДСҚ солиқ тўловчиларга мурожаат билан чиқди
Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларни мулоқотга чақирди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабарида айтилади.
«Маълумки, ҳозирги кунда давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофлик муҳим аҳамият касб этмоқда. Кўпчиликда солиқ соҳасидаги масалалар юзасидан тушунмовчиликлар, саволлар юзага келади ёки улар қонунбузарлик ҳолатларига учрайди. Айримлар эса фуқароларни қасддан солиқ органларига қарши чиқишга ундайди», - дейилади хабарда.
Қўмитадан маълум қилишларича, Давлат солиқ қўмитаси юзага келаётган муаммоларни амалий ва қонун доирасида ҳал этиш ташаббуси билан чиқади.
«Қўмита ишонч билан айта оладики, ечимсиз муаммо йўқ. Агар сиз солиқ органлари фаолиятидан қониқмаётган бўлсангиз ёки солиқ турлари, қўшилган қиймат солиғига оид саволларингиз бўлса ДСҚнинг (71) 244-97-54 телефон рақамига соат 10:00 дан 17:00 гача ёки электрон тарзда мурожаат қилишингиз мумкин», - дейилади маълумотда.
Билдирилишича, мурожаат қисқа муддатда кўриб чиқилади. Агар зарурат бўлса, қўмита раҳбарияти ушбу масалани шахсан кўриб чиқади.
Мавзуга оид
13:50 / 16.08.2022
Тадбиркорлик субъектларининг айланмаси 650 трлн сўмдан ошиб, аввалги йилга нисбатан 127,8 фоизга ўсди
12:36 / 01.07.2022
Бекор бўлаётган имтиёзлар, янги субсидиялар – 1 июлдан солиқ маъмурчилигида нималар ўзгарди?
15:30 / 30.06.2022
Шерзод Қудбиев ёш солиқчилар билан учрашувда ДСҚда ишлаш истагини билдирган қизни ишга олди
17:39 / 07.05.2022