Тадбиркорлик субъектларининг айланмаси 650 трлн сўмдан ошиб, аввалги йилга нисбатан 127,8 фоизга ўсди
Мамлакатимизда президентимиз бошчилигида узоқни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида бизнес учун эркин ва тенг рақобат майдони юзага келмоқда. Бунинг самараси тадбиркорлик субъектларининг умумий товар айланмасида ҳам акс этмоқда.
187,4 минг субъект айланмаси ўтган йилга нисбатан кўпайган. Жами товар айланмаси ўсиши 127,8 фоиз.
Йил бошидан товар ва хизматлар айланмаси ҳажми градацияси:
- 500 млн сўмгача айланмага эга 282 858 субъект;
- 1 млрдгача — 20 688 субъект;
- 10 млрдгача — 26 878 субъект;
- 100 млрдгача — 5 253 субъект;
- 1 трлнгача — 667 субъект;
- 1 трлндан кўп айланмага эга 64 субъект.
4,5 минг якка тартибдаги тадбиркор айланмадан олинадиган солиқ (АОС) тўлашга ўтган.
26,7 минг корхона АОСдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган.
2022 йилнинг биринчи ярмида 336 408 та тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларига кўра, 650,4 трлн сўмлик маҳсулот ва хизматлар айланмаси амалга оширилган бўлса, шундан 198,6 трлн сўми солиққа тортилмайдиган имтиёзли айланмалар.
Фаолият турлари кесимида умумий айланма ҳажмининг 43,7 фоиз саноат тармоғида фаолият юритувчи 40 656 тадбиркорлик субъекти томонидан амалга оширилган. Уларнинг биринчи ярим йилликда товар айланмаси 284,5 трлн сўмга етди.
Жами товар айланмасининг чорак қисмидан кўпроғи – 168,3 трлн сўм (25,9 фоиз) — савдо соҳасида фаолият юритувчи 132 603 та субъект томонидан амалга оширилган.
Товар айланмасининг қолган қисми қуйидаги йўналишлар бўйича тақсимланди:
- қурилиш - 50 трлн сўм (7,7 фоиз);
- ташиш ва сақлаш – 30,4 трлн сўм (4,7 фоиз);
- қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 21,7 трлн сўм (3,3 фоиз);
- ахборот ва алоқа – 11 трлн сўм (1,7 фоиз);
- яшаш ва овқатланиш хизматлари – 5,4 триллион сўм (0,8 фоиз);
- соғлиқни сақлаш – 2,5 трлн сўм (0,4 фоиз);
- бошқа тармоқлар – 76,6 трлн сўм (11,8 фоиз).
ДСҚ Матбуот хизмати
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фурқат туманида маҳалла раиси ҳокимликдаги йиғилишдан чиқиб вафот этди
Ўзбекистон | 19:42
-
Саида Мирзиёева Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати бўйича халқаро комиссияси раҳбари билан учрашди
Ўзбекистон | 19:28
-
Форс кўрфазида мингга яқин кема иштирокида тирбандлик юзага келди
Жаҳон | 19:25
-
Буюк Британияда «Робин Ҳуд» солиғини жорий этиш таклиф қилинди
Жаҳон | 19:11
Мавзуга оид

12:36 / 01.07.2022
Бекор бўлаётган имтиёзлар, янги субсидиялар – 1 июлдан солиқ маъмурчилигида нималар ўзгарди?

15:30 / 30.06.2022
Шерзод Қудбиев ёш солиқчилар билан учрашувда ДСҚда ишлаш истагини билдирган қизни ишга олди

17:39 / 07.05.2022
Солиқ тушумлари 17 фоизга ошди — ДСҚ

10:46 / 02.04.2022