«Мен ҳақиқат тарафдориман»: Зеленский 40 метрли яхта ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Украина президенти сайловларида ғалаба қозонган Владимир Зеленский унинг яхтада дам олиши ҳақида ОАВда тарқалган хабарларга изоҳ берди.
Сиёсатчи жума куни оиласи билан бир неча кун Туркияда дам олмоқчи эканлигини, тўрт ойдан буён дам олмасдан ишлаганини маълум қилди. Сўнгра айрим нашрларда Зеленский дам олиш кунларини узунлиги 40 метрли яхтада ўтказишни режалаштиргани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Украинанинг янги сайланган президенти матбуот хизмати бу хабарларни ёлғон деб атади.
"Мен оддий одамман. Ва ҳақиқат тарафдориман. Менга яхталар ва виллаларнинг кераги йўқ. Шунчаки икки кун оилам ва фарзандларим билан бўлмоқчиман", — дея Зеленскийдан иқтибос келтиради Capital.ua.
Владимир Зеленский 21 апрель куни Украина президентлиги учун ўтказилган сайловнинг иккинчи турида рақиби, амалдаги президент Петро Порошенкони катта фарқ билан ортда қолдириб ғолиб бўлди - у сайловда иштирок этган украинларнинг 73,22 фоиз овозини олишга эришди.
Мавзуга оид
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
08:30 / 07.11.2024