Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Россияга нисбатан «40 кунлик таъсир операцияси»ни тасдиқлаганини айтди
Операция урушни тўхтатишга эришиш мақсадида жорий қилингани айтилмоқда.
Украина президенти Володимир Зеленский Украина хавфсизлик хизмати учун «урушни тўхтатишга эришиш мақсадида» Россияга «40 кунлик таъсир операцияси»ни тасдиқлади. Бу ҳақда у махсус хизмат раҳбари Евгений Хмара билан учрашув якунлари бўйича маълум қилди.
У Хмарадан «узоқ муддатли санкциялар режаси, ўрта муддатли санкциялар ва «Альфа» махсус операциялар марказининг фронтдаги натижалари тўғрисида» ҳисобот олганини айтди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина Хавфсизлик хизмати «турли дронлардан фойдаланган ҳолда фронтда Украина позицияларини ҳимоя қилишнинг энг юқори кўрсаткичларига эга».
Бошқа тафсилотлар келтирилмади.
Украина Хавфсизлик хизмати Россия ҳудудига дронлар билан зарба беришда иштирок этмоқда.
Россияда Украинанинг нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумлари кучайиши фонида ёқилғи инқирози бошланди. У тобора кўпроқ ҳудудларни қамраб олмоқда - уларнинг 20 дан ортиғида бензин сотишга чекловлар ҳокимият даражасида жорий этилган.