Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда қурилиш крани ағдарилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
Фото: Twitter /SeattleFire
АҚШнинг Сиэтл шаҳрида қурилиш крани ағдарилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти сайтида маълум қилинган.
Ўт ўчириш хизмати краннинг маҳаллий вақт билан 27 апрель соат 15.28да қулагани ҳақида хабар олган. Кран йўлнинг қатнов қисмига ағдарилган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида яна 4 киши жароҳат олган, 6 та машинага талофат етган.
Маълумотларга кўра, кран кабинасида бўлган 2 киши ва турли автомобилларда бўлган эркак ва аёл воқеа қурбонига айланган.
Вашингтон штати меҳнат ва саноат департаменти воқеа сабабларини аниқлаш бўйича тергов бошлаган.
Мавзуга оид
23:16 / 18.05.2026
АҚШ Эроннинг келишув бўйича янги таклифини «етарли эмас» деб ҳисоблади
08:56 / 18.05.2026
Politico: Трамп Гренландия билан алоҳида келишув тайёрламоқда
05:09 / 18.05.2026
АҚШда авиашоу вақтида икки қирувчи самолёт тўқнашиб, портлаб кетди
20:41 / 17.05.2026