Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бир макон, бир йўл» форуми иштирокчилари 64 млрд долларлик 283 та келишув имзолади
Пекинда «Бир макон, бир йўл» халқаро ҳамкорлик форуми ниҳоясига етди, деб ёзади Euronews.
Қайд этилишича, форум иштирокчилари умумий қиймати 64 млрд долларлик 283 та келишув имзолади.
«Биз «Бир макон, бир йўл» ташаббусида иштирок этишдан манфаатдор барча давлатларни олқишлаймиз. Хитой шаффофлик, ҳалоллик ва экологик технологиялар ривожланишини қўллаб-қувватлаган ва қўллаб-қувватлашда давом этади. Биз протекционизмга қаршимиз ва келгусида очиқ, экологик ва муваффақиятли Ипак йўли қурилиши учун бор имкониятимизни ишга соламиз», - деди ХХР раиси Си Цзиньпин.
«Бир макон, бир йўл» ташаббусида қатнашувчи мамлакатлар қуруқлик, ҳаво ва денгизда ҳамда рақамли соҳада ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24-27 апрель кунлари «Бир макон, бир йўл» халқаро форумида иштирок этди.
Давлат раҳбарининг Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан учрашувида мамлакатларимиз ҳамкорлигининг янги истиқболлари белгилаб олинди.
Шунингдек, Беларусь Республикаси президенти, Тожикистон Республикаси президенти, Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси билан учрашувлар ўтказилди.
Ўзбекистон президенти «Бир макон, бир йўл» халқаро форумида нутқ сўзлади, минтақавий ҳамкорлик учун долзарб аҳамиятга эга қатор ташаббусларни илгари сурди.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
12:19 / 20.05.2026
«Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак» – Пекинда Путин ва Си музокаралари бошланди
15:00 / 29.07.2025
Пекинда сув тошқинлари оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
11:29 / 05.05.2025