Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Эрон АҚШ санкцияларининг кескинлашувига жавобан ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф маълум қилди.
"Эрон Ислом Республикасида кўплаб танловлар бор, ҳукумат бу танловларни кўриб чиқмоқда ва улардан бири ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқишдир", -деди у.
Эронга қарши санкциялар, жумладан мамлакат нефтини сотиб олишга бўлган тақиқ 2018 йил ноябрда Вашингтон томонидан қайта тикланди.
Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома БМТнинг қуролсизланиш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган халқаро ҳужжат бўлиб, у ядро қуролига эга давлатлар сони ошмаслиги ва низолар вақтида ядро қуролидан фойдаланиш имкониятини чеклаш мақсадида қабул қилинган.
Айни пайтда 190 давлат мазкур шартномага қўшилган.
Мавзуга оид
11:40
46 та давлат учун террористик ташкилот – Эрон ислом инқилоби муҳофизлар корпуси қандай тузилма?
09:18
Ҳўрмуз бўғозидаги ҳужумдан кейин АҚШ Эронга зарба берди
21:31 / 26.06.2026
Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги сулҳни бузганликда айблади
09:40 / 24.06.2026