Жаҳон | 19:56 / 29.04.2019
16441
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон президенти лавозимига номзод сайловларда иштирок этиш ҳақидаги аризасини қайтиб олди

Қозоғистон президенти лавозимига номзодлардан бири, “Ақ жол” партияси аъзоси Талгат Ергалиев партиядоши Дания Еспаева фойдасига сайловларда иштирок этиш ҳақидаги аризасини қайтиб олди. Еспаева ҳам 24 апрелда сайловларда иштирок этишини эълон қилганди. 

Ергалиев ушбу қарорни партия раиси Азат Перуашев билан суҳбатдан кейин қабул қилган. Партия раҳбари Ергалиевнинг ушбу танловига ҳурмат билан қарашини айтган, бироқ аввалроқ партия “праймериз”нинг “Ақ жол”дан 6 иштирокчисининг кучларини бирлаштириб, партиянинг ягона номзоди этиб сайланган Еспаева жамоасига киришга қарор қилганини эслатиб ўтган. 

Умуман олганда сайловларда иштирок этиш учун 9 номзод ариза топширган. 

Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайловлари 9 июнга ўтказилиши белгиланган.

Мавзуга оид