АҚШ Венесуэла армиясини давлат тўнтаришини қўллаб-қувватлашга чақирди
Венесуэлалик ҳарбийлар президент Николас Мадурони ағдаришга уринаётган мухолифат томонга ўтиши лозим. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон айтиб ўтди.
Болтон навбатдаги марта Мадуро ва унинг тарафдорларини ҳокимиятни узурпация қилишда ва конституцияни бузишда айблаган.
“Улар (ҳарбийлар) Миллий ассамблея ва қонуний институтларни демократиянинг тортиб олинишига қарши курашда қўллаб-қувватлашлари лозим”, деб ёзган Болтон твиттерда.
Бу орада Испания ҳукуматининг рассмий вакили, таълим вазири вазифасини бажарувчи Исабель Селаа Венесуэлада қон тўкилишига йўл қўймасликка чақирган. Унинг таъкидлашича, Мадрид демократик ва тинч жараённи қўллаб-қувватлайди ҳамда Лотин Америкаси давлатида дарҳол янги президент сайловлари ўтказилишига чақиради.
30 апрелда Венесуэлада давлат тўнтарувига уринишдан кейин мухолифат вакиллари ўз етакчилари Хуан Гуайдо чақириғига кўра Каракас ва бошқа штатлар кўчаларига чиқишди. Полиция билан энг кескин тўқнашувлар Карлота авиабазаси яқинида бўлиб ўтган. База яқинидаги отишмада 6 киши жабрлангани маълум қилинган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024