Жаҳон | 08:15 / 30.04.2019
6357
1 дақиқада ўқилади
Непалда номаълум касалликдан 10 киши вафот этди
Непалнинг Хумла туманида 200 дан кўпроқ киши номаълум касалликка учради. Улардан 10 нафари вафот этган. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, касаллик бир ҳафта олдин туманнинг бир нечта қишлоғида тарқалган. Вафот этганларнинг аксарияти кексалар ва болалар бўлган. Маҳаллий ҳукумат касаллик тарқалишини тез орада назорат остига олишга ваъда берган.
Таъкидланишича, ушбу касалликнинг авж олиши деярли ҳар йили юз беради. Айни вақтда шифокорлар бу қандай касаллик эканлигини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда.
Мавзуга оид
00:05 / 10.10.2024
Непаллик ўсмир Ердаги энг баланд чўққиларни забт этиб, рекорд ўрнатди
19:45 / 29.09.2024
Непалда сўнгги 50 йилликдаги энг кучли ёмғирлар кузатилмоқда — фотосуратлар
16:29 / 16.09.2024
Шишган, қизарган, йиринглаган кўзлар – конъюнктивитни қандай даволаш мумкин?
13:05 / 24.07.2024