ТИВ Россиянинг Волгабўйи федерал округидаги ўзбекларга эслатма билан чиқди
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йилнинг 27 апрель куни Саратов вилоятининг Ртишев туманида Ўзбекистон давлат рақами бўлган «Лада Ларгус» автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
Саратов вилояти тегишли органларининг бош консулхонага тасдиқлашича, машина чуқурга тушиб кетиши натижасида ағдарилиб кетган. «Лада Ларгус»даги ўзбекистонлик 7 нафар фуқаронинг барчаси касалхонада даволанишни рад этиб, Липецк шаҳрига жўнаб кетди.
Консуллик-ҳуқуқий департаментининг эслатишича, Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудидаги ўзбекистонликлар зарур вазиятларда мамлакатнинг Қозон шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-967-772-66-00 (Бош консул Фариддин Бадриддинович Насриев).
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024