Жаҳон | 21:24 / 01.05.2019
20360
2 дақиқада ўқилади

АҚШ энг янги F-35 самолётини илк бор жанг шароитида қўллади

Фото: U.S. Department of Defense, Globallookpress

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари энг замонавий F-35A қирувчи самолётини илк бор жанг шароитида қўллади. Самолётлар Ироқнинг Хамринидаги жангариларнинг туннеллар тармоғига зарбалар берган. Бу ҳақда АҚШ ҲҲКнинг расмий сайтида маълум қилинган. 

“F-35A’нинг ҳамма ерида датчиклар бор, у энг янги радар билан жиҳозланган ва жанг майдонидан маълумотни реал вақтда тўплаши ва узатиши мумкин”, деб айтган самолёт учувчиси подполковник Йозеф Моррис.

Авиазарбалар “Саботли қатъият” операцияси доирасида берилган.

17 апрелда F-35A Lightning II самолётлари АҚШнинг БААдаги Ал-Дафра ҳарбий базасига етказилган. АҚШ 5-авлоддаги F-35 қирувчи самолётининг бу версиясини Яқин Шарққа биринчи марта жойлаштирди. Бунгача минтақада F-35В самолётлари қўлланган. 

F-35 кўп мақсадли жанговар самолёт бўлиб, “стелс” технологияси қўлланган ҳолда лойиҳаланган ва ядро қуроли таший олади. Самолётни яратишда 8 та давлат иштирок этган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид