Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда полиция машинаси портлаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
Фото: League of India
Ҳиндистоннинг Махараштра штатида содир бўлган портлаш оқибатида 15 нафар ҳарбий полициячи ҳалок бўлди, деб хабар берди NDTV телеканали.
Хабар қилинишича, воқеа Гадчироли округида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятчилар полиция маишинасига ўрнатилган портловчи қурилмани ҳаракатга келтиришган. Рейтер агентлиги ўз манбаларига таяниб 16 киши ҳалок бўлганини хабар қилмоқда.
Телеканалнинг маълум қилишича, бу округда аввалроқ жангарилар бир нечта автомобилга ўт қўйишган.
Ҳиндистоннинг Бихар, Чхаттисгарх, Жаркханд, Орисса ва бошқа штатларида жангари-маочилар ҳаракат қилишади. Улар партизан уруши олиб бориб, ҳукумат вакилларига мунтазам равишда ҳужум қилиб туришади.
Мавзуга оид
19:47 / 18.04.2026
Россияда чиқинди юклаш пайтида юз берган портлаш оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди
08:41 / 15.04.2026
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотларини бошлади
09:27 / 07.04.2026
Деновда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди
11:34 / 04.04.2026