Жамият | 18:59 / 01.05.2019
9115
2 дақиқада ўқилади

Халқ банкининг Сурхондарё вилоят филиали замонавий қиёфага эга бўлди

Халқ банкининг Сурхондарё вилоят филиали аҳолига банк хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш ва мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида замонавий қиёфада янгидан бунёд этилди.

Яқинда фойдаланишга топширилган мазкур бино қурилишига Халқ банки томонидан 8,7 миллиард сўм маблағ сарфланди. Ушбу замонавий бино янги мебель ҳамда турли зарурий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди.

Эътиборлиси, бинога кираверишдаги милиция пости ўрнига мижозларга маслаҳат берувчи ресепшн хизмати ташкил этилди. Шунингдек, банкда юридик ва жисмоний шахслар учун алоҳида хизмат кўрсатиш жойлари ташкил этилган.

Бугунги кунда Халқ банки Сурхондарё вилоят филиали томонидан ҳудуддаги 7000 дан ортиқ мижозга барча турдаги банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Аҳамиятли томони, ушбу мижозларнинг ярмидан кўпи банк хизматларидан масофадан туриб фойдаланишади.

Фойдаланишга топширилаётган мазкур филиалнинг замонавий қиёфа касб этиши мижозларга янада сифатли банк хизматлари кўрсатиш имкониятини беради.

АТ Халқ банки матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид