Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компанияси реклама ёрдамида Tesla’ни автомобилларининг носозлигида айблади
Хитойнинг электрокарларни ижарага берувчи компанияси Shenma Zhuanche АҚШнинг Tesla компанияси билан тузилган битимдан норозилигини билдириш учун Нью-Йоркдаги Таймс-сквер майдонида жойлашган бинолардан биридан 3 та реклама слотида реклама бериш ҳуқуқини сотиб олди. Хитой компаниясининг таъкидлашича, 278 та сотиб олинган машинадан 20 фоизи носоздир.
Компания шу тариқа муаммога Tesla эътиборини қаратмоқчи. Таъкидланишича, Хитой компанияси ходимлари Tesla’га носозликлар ҳақида кўплаб маротаба хабар беришган, бироқ уларнинг мурожаатлари жавобсиз қолмоқда.
Реклама билбордларида “Tesla, буни тўғрилайсизми ёки йўқми”, “Tesla, компенсация тўланг”, “Tesla, айбингизни тан оласизми ёки йўқми” деб ёзилган.

Хитой компанияси Tesla’га бундай антиқа йўл билан мурожаат қилишда “Эббинг чегарасидаги уч билборд” фильмидан илҳомланган. Ушбу фильмда она қизининг қотилини тополмаган полициячини шаҳарда полицияга мурожаат билан учта билборд жойлаштириш орқали уялтиради.
Хитой компаниясининг маълум қилишича, Tesla машиналарининг носозлиги сабабли компания 45 кун ичида 995 минг доллар зарар кўрган.
АҚШ компанияси вакили Business Insider нашрига вазият юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.
Мавзуга оид
19:35 / 24.06.2026
Рақобат қўмитаси дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
09:42 / 19.06.2026
Rivian Teslaʼга рақобатчи автопилот тайёрламоқда
11:40 / 12.06.2026