Филиппинда “Қасоскорлар” фильмининг “қароқчи” нусхаси телевидениеда намойиш қилинди
Филиппиннинг Orient Cable кабел телевидениеси оператори 25 апрелда экранларга намойишга чиққан “Қасоскорлар: Интиҳо” фильмининг ўғирланган нусхасини эфирда намойиш қилди.
Маълум қилинишича, “қароқчи” нусха фильмнинг кинотеатрлардаги премьерасининг эртаси куниёқ намойиш қилинган. Янги фильмнинг Филиппиндаги намойиши билан шуғулланаётган Teatro de Dapitan компанияси бу ҳолат бўйича полицияга мурожаат қилган. Шундан кейин Orient Cable “Қасоскорлар”ни Капитан Америкага ўхшаш маҳаллий қаҳрамон ҳақидаги фильмга ўзгартирган.
Teatro de Dapitan кабел телевидениеси оператори билан судлашмоқчи.
Box Office Mojo сайти маълумотларига кўра, 25 апрелдан шу кунгача “Қасоскорлар”нинг янги қисми халқаро прокатда 1,48 млрд доллар йиғишга муваффақ бўлди.
Мавзуга оид
22:16 / 11.11.2024
Филиппинга «Торажи» тўфони ёпирилди
17:55 / 10.11.2024
Хитой Филиппиннинг денгиз зоналарига оид қонунига жавобан патрулликни кучайтиради
13:10 / 29.10.2024
Филиппинда «Трами» тўфони туфайли 5,7 млн киши уйини ташлаб кетди
20:34 / 27.10.2024