Жамият | 16:10 / 02.05.2019
21651
2 дақиқада ўқилади

Икки паспорт билан икки жойдан пенсия олиб келган фуқаро аниқланди

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳарда яшовчи фуқаро Т.Е. илк бор 1994 йил 18 мартда ногиронлик пенсияси тайинлашни сўраб ариза ёзган. Аризаси ва ТМЭК томонидан берилган ногиронлик маълумотномасига асосан Нукус шаҳар собиқ Ижтимоий таъминот бўлими томонидан 2-гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланган ва 2018 йил 30 ноябрига қадар тўловлар амалга ошириб келинган, дея хабар беради Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси pfru.uz сайти.

Кейинчалик ҳолатларни ўрганиш жараёнида ушбу фуқаро иккита фуқаролик паспорти билан икки жойдан пенсия олиб келгани аниқланган.

У Нукус шаҳар собиқ Ижтимоий таъминот бўлими томонидан ногиронлик пенсияси тайинланган бўлса-да, 2004 йил 27 майда Нукус тумани ҳудудига доимий яшаш учун рўйхатга олинган янги паспорти (иккинчи паспорт) ва 2004 йил 23 июнда ТМЭК томонидан берилган ногиронлик маълумотномаси ҳамда бошқа ҳудуддан пенсия олиши тўғрисида маълум қилмасдан, Нукус туман собиқ Ижтимоий таъминот бўлимига ёзган аризасига асосан бошқа пенсия тайинланиб, 2009 йил 30 сентябрга қадар нотўғри тўловлар амалга оширилган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, давлат пенсияларининг бир неча хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

Бироқ, Фуқаро ноқонуний равишда (иккита паспортига асосан) пенсия тайинланиши оқибатида нотўғри пенсия тўлови амалга оширилган.

Натижада фуқаро Т.Е.га иккита паспорт билан икки ҳудуд орқали пенсия тўланиши оқибатида жами 14,3 млн. сўм ортиқча тўловлар сарфлангани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш учун материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасига ўтказилган.

Мавзуга оид