Спорт | 10:59 / 03.05.2019
27857
1 дақиқада ўқилади

Роналду мураббий бўлишга қарор қилди

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан сўнг, нима билан шуғулланмоқчи экани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Олтин тўп»нинг 5 карра соҳиби бўлмиш 34 ёшли португалиялик айни вақтда фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаяпти ва «Ювентус» таркибида кўплаб совринларни ютиб олмоқчи. Аммо келажакда мураббий бўлиш нияти борлигини яширмади.

«Келажакда мураббий бўламанми? Фаолиятимни шу тарзда давом эттиришни тўлиқ қўллаб-қувватлайман», - деб Роналду сўзларини келтирмоқда AS.

Бу мавсумда футболчи «Ювентус» таркибида барча мусобақаларда 40та ўйинда майдонга тушиб, 27та гол урган ва 13та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Мавзуга оид