Жаҳон | 22:40 / 04.05.2019
5520
1 дақиқада ўқилади

Жазоир собиқ президентининг укаси ҳибсга олингани хабар қилинди

Жазоир полицияси мамлакат собиқ президентининг укаси, давлат раҳбари маслаҳатчиси лавозимида бўлган Саид Бутефлика ва икки нафар генерални ҳибсга олди, деб хабар қилди "Ан-Наҳор" телеканали.

Телеканал манбаларининг маълумот беришича, собиқ президентнинг укаси билан биргаликда мамлакат разведкасининг собиқ бошлиғи генерал Башир Тартак ва яна бир генерал Тавфиқ Мадин қўлга олинган. Улар аввалги президентнинг янги муддатга сайланиши бўйича овоз беришга қарши халқ исёнини куч билан бостиришга буйруқ берганликда айбланмоқда.

Жазоирда февраль ойида президент Бутефликанинг бешинчи марта президентликка сайланиш қароридан сўнг норозиликлар кучайди. Бир неча ҳафталик оммавий намойишлардан сўнг Бутефлика 2 апрель куни истеъфога чиқди. 

Апрель ойи охирларида мамлакатнинг қатор собиқ амалдорлари коррупция иши бўйича судга чақирилди. 

Мавзуга оид