Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятининг икки туманида бош солиқчи ўзгарди
Зафар Болманович Синдоров Самарқанд вилоятининг Самарқанд тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати
З. Синдоров 1975 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1994 йили Самарқанд молия техникуми, 1999 йили Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, 2002 йили Банк-молия академиясини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини назорати бўлими иш юритувчиси лавозимида бошлаган.
Янги лавозимга тайинлангунга қадар Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаган.
Шунингдек, Эшмуродов Шерзод Синдарович Булунғур тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати
Ш.Эшмуродов 1986 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2008 йили Тошкент молия институтини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси ЭҲМ оператори лавозимида бошлаган.
Янги лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси Камерал назорат бўлими бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Мавзуга оид
20:30 / 14.02.2026
Самарқандда божхоначилар салкам 800 грамм опий яширилган "жонли контейнер"ларни тўхтатиб қолишди
20:33 / 12.02.2026
Самарқанддаги Бибихоним масжиди реставрация қилинади
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
11:40 / 11.02.2026