Жамият | 12:29 / 04.05.2019
4308
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабздаги нонвойхонада газ балони портлади. Уч нафар ишчи касалхонага ётқизилди

2019 йил 2 май куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган “Саби Нур Кеш” МЧЖга қарашли нонвойхонада 20 литр ҳажмдаги пропан газ баллонидан сизиб чиққан газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада нонвойхонанинг уч нафар ишчилари куйиш жароҳатларини олган ва касалхонага ётқизилган. 

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, агарда сиз хонадонингиз ёки иш жойингизда пропан газ балонларидан фойдаланаётган бўлсангиз газ балонларининг техник соз ҳолда эканлигига эътибор қаратиш билан бирга, хавфсизлик қоидаларига амал қилинг!” - дейилади ИИВ хабарида.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид