Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамазон Яқин Шарқ давлатлари ва Россияда ҳам 6 майдан бошланади
Саудия Арабистонидаги махсус янги ҳилолни кузатувчиларга шанба куни янги ҳилол кўриниш бермаганлиги сабабли ҳижрий-қамарий 1440 йилнинг Шаъбон ойи 30-куни мелодий 2019 йилнинг 5 май кунига тўғри келиши белгиланиб, миллионлаб мусулмонлар муқаддас ой рўзасини душанба — 6 май кунидан бошлаб тутишлари аниқ бўлди. Бу ҳақда Arab news хабар бермоқда.
Saudi Press Agency’га кўра, Саудия Арабистони олий қозияти 2 майдаёқ барча мусулмонларни Рамазон ойининг бошланишидан дарак берувчи янги ҳилолни кўришга чорлаган эди.
Шунингдек, араб давлатларининг аксариятида янги ҳилол кўриниши билан белгиланадиган муқаддас Рамазон ойининг биринчи куни 6 майдан бошланади.
Al-Jazeera телеканали хабар беришича, Қатар, Индонезия, Ливан, Сурия, Миср, Марокаш, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва бошқа кўплаб мусулмон давлатлари ҳам жойларда янги ойнинг кўринишига қараб, муқаддас Рамазон ойи рўзасини душанба кунидан бошлаб тута бошлашади.

Маълумотларга кўра, Россия Федерациясида ҳам Рамазон ойининг бошланиши 6 май деб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Рамазон ойининг бошланиши 6 май кунига тўғри келиши ҳақидаги ахборотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарори имзоланган.
Таровеҳ намозлари 5 май куни кечқурундан ўқила бошланади. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайти хабарига кўра, бу йил республикамиз бўйича 1220 масжидда таровиҳ намозларида хатми Қуръон қилинади. Уларда жами 2038 нафар қорилар иштирок этади.
Мавзуга оид
17:44 / 25.03.2025
Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда жорий Рамазон ойи 29 кунда якунланиши кутиляпти. 30 март Ҳайит бўлиши мумкин
10:32 / 01.03.2025
Саида Мирзиёева Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади
22:08 / 28.02.2025
Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади
17:09 / 28.02.2025