Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда болалар сони рекорд даражада камайиб кетди
Японияда 15 ёшгача бўлган болалар сони рекорд даражада камайиб кетди ва 15,33 миллион нафарни ташкил этди, деб маълум қилди мамлакат ички ишлар вазирлиги.
Жорий йилнинг апрель ҳолатига кўра, Японияда 15 ёшгача бўлган 7,85 миллион ўғил болалар ва 7,48 миллион қиз болалар бор. Ўтган йилга солиштирганда, мамлакатда болалар сони 180 минг нафарга камайган.
Японияда болалар сонининг камайиши 38 йилдан буён мунтазам равишда кузатилмоқда. Мамлакатда 15 ёшгача бўлган болалар аҳолининг 12,1%ини ташкил этади.
Жамиятнинг қариши, яъни меҳнатга лаёқатли ёш аҳолининг камайиши ва пенсионерлар сонининг ошиши Япониядаги жиддий ижтимоий муаммо ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026