Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Рамазон ойи давомида қатор кўчалар транспорт ҳаракати учун беркитилади
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек масжидлар қавмлари учун қулайлик яратиш мақсадида муборак Рамазон ойи кунларида ҳар куни соат 20.00 дан 24.00 гача қатор кўчалар транспорт воситаларининг ҳаракати учун беркитилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилмоқда.
Кўчалар рўйхати:
1. Олмазор тумани:
Келес кўчаси – Норазтепа кўчасидан Соғбон кўчаси, 2-берк кўчасигача;
2. Сергели тумани:
Қипчоқ кўчаси - Янги Сергели кўчасидан темирйўл ўтиш жойи ва У. Маҳмудов кўчасигача;
3. Учтепа тумани:
Лутфий кўчаси - Катта Хирмонтепа кўчасидан Катта Қани кўчасигача;
4. Чилонзор тумани:
Ал-Хоразмий кўчаси- Катта Хирмонтепа кўчасидан Катта Қани кўчасигача;
5. Шайхонтоҳур тумани:
Маннон Уйғур кўчаси - Нурафшон кўчасидан Бешқайрағоч кўчасигача ва Оқсой кўчасининг бир қисми;
6. Яккасарой тумани:
Яккасарой кўчаси - Боғибўстон кўчасидан С. Насафий кўчасигача;
7. Яшнобод тумани:
Фарғона йўли кўчасига туташган иккинчи даражали йўл - М. Ашрафий кўчасидан Норхўжаев кўчасигача.
“Барчадан муборак Рамазон ойи кунларида автотранспорт воситаларни масжидлар ёнида бошқаларнинг йўлини тўсган ҳолда қолдирмасдан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ томонидан махсус ташкиллаштирилган жойларда қолдиришни сўраймиз. Имкон қадар шаҳар жамоат транспортлари хизматларидан фойдаланишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:55 / 19.06.2026
Абдулла Қодирий кўчасида ҳайдовчилар учун янги қайрилиш жойи ташкил этилди
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
00:03 / 13.04.2026