Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўлда ошхона ишчиси бўлган аёл иш бошқарувчини пичоқлаб қўйди
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 5 май куни Чиноз тумани Маданият маҳалласида яшовчи, “Шарқ юлдузи” МЧЖга қарашли “Ором” ошхонаси ишчиси, 26 ёшли Д.М. исмли аёл иш жойида ўзаро жанжал туфайли шу ошхона иш бошқарувчиси, 30 ёшли К.У.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада К.У. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Д.М. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026