Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Porsche компанияси “дизель можароси” туфайли 535 миллион евро жаримага тортилди
Штутгарт прокуратураси Volkswagen концерни таркибига кирувчи Porsche автокомпаниясини дизель можароси билан боғлиқ иш бўйича 535 миллион евро жаримага тортди. Бу ҳақда прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ Штутгарт прокуратураси Porsche компаниясининг масъул шахслари қонунбузилишларга йўл қўймаслик учун керакли чораларни кўрмаганликда гумон қилиб иш очгани хабар қилинган.
Қайд этилишича, жарима солинишига конструкторлик бўлими томонидан йўл қйўилган лоқайдлик ва мажбуриятларни бажармаслик сабаб бўлган. Натижада дизель автомобилларидан ажралиб чиқувчи азот оксиди меъёрдагидан ортиқ бўлган. Гап V6 ва V8 двигателлари билан жиҳозланган автомобиллар ҳақида бормоқда.
Аввалроқ Volkswagen АҚШдаги "дизель можароси" сабабли 30 млрд евро йўқотгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026